Пошук навчальних матеріалів по назві і опису в нашій базі:

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро тиббиёт институти 6-7 -курс акушерлик ва гинекология кафедраси




3.04 Mb.
НазваАбу Али ибн Сино номидаги Бухоро тиббиёт институти 6-7 -курс акушерлик ва гинекология кафедраси
Сторінка19/25
Дата конвертації01.01.2013
Розмір3.04 Mb.
ТипДокументы
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25

Клиник ситуация №1

А. 28 ёш. У тиббий марказга киндан енгил конли ажралмаларга шикоят килиб мурожаат килганда 12 хафталик хомиладор эди. Мазкур хомиладорлик- биринчиси. Бу режалащтирилган хомиладорлик булиб, шу вактгача у узини яхши хис килган Бахолаш:

Бирламчи бахолашга сиз нимани кушасиз ва нима учун?

Саломлашиши, тинглаш, у шок холатидами ёки йуклигини зудлик билан аниклаш - тез ва кучсиз пульс, САБ 90мм.с.у дан паст; рангпар, терлаш ёки калтираш, тери нам; тез-тез нафас олиш; талвасалар.

Физик курикнинг кандай аспектлари ташхис куйишда ёрдам беради?

Корин сохасини куриш, вагинал курик (бачадон улчами ва консистенцияси, бачадон буйни сезгирлиги ва очик ёпиклиги, унда кандайдир тукиманинг мавжудлиги ва кон кетиш хажми)

Кандай сабабларни инкор килиниши керак?

Аборт (хавф солувчи, жадаллашган, нотулик, тулик), елбугоз, ривожланмаётган хомиладорлик.

Бахолашдан кейин олинган маълумотлар:

Температура - 36,8 С, пулъс - 82уд/мин, АД 110/70мм.рт.ст. Тери окармаган ва курук. Унда корин пастида енгил огрик ва енгил кон кетиш мавжуд. Бачадон улчами хомиладорлик муддатига мос келади, бачадон буйни огриксиз ва ёпик..

Ташхис?

Хавф солувчи аборт.

Сизнинг тактикангиз ва нима учун?

Жисмоний зурикиш ва жинсий алока рухсат этилмайди, тугри овкатланиш ва дам олиш тавсия килинади. Кон кетиш тухтагандан кейин поликлиника шароитида кузатиш. Агар кон кетиши давом этса, кайтадан бахоланади.

Клиник ситуация №2

14 ёшли киз давомли, куп микдорда кон кетиши, холсизлик, тез чарчаш, бош oгриги билан мурожаат килди. Анамнезидан: тез - тез ангина, сурункали тонзиллит. Менархе 13 ёшдан, норегуляр. Кон кетиш 2 ой хайз цикли тутилгандан кейин бошланган ва 10 кун мобайнида давом этмокда. Бахолаш:

Бирламчи баполашга сиз нимани кушасиз ва нима учун?

Саломлашиши, тинглаш, у шок холатидами ёки йуклигини зудлик билан аниклаш - тез ва кучсиз пульс, САБ 90мм.с.у дан паст; рангпар, терлаш ёки калтираш, тери нам;

Физик курикнинг кандай аспектлари ташхис куйишда ёрдам беради? курик, УТТ, коннинг реологик ва коагуляцион хусусиятини текшириш.

Кандай сабабларни инкор килиниши керак?

Ювенил ёшдаги БККини кон касалликлари, тухумдон поликистози синдроми, бачадон миомаси, жинсий органларнинг хавфли усмалари билан таккослаш керак.

Ташхис кандай? Ювенил БДКК.

Сизнинг тактикангиз ва нима учун?

I б. - гемостаз;

II.б. - кон кетиш профилактикаси.

Гемостаз учун гормонал препаратлар кулланилади.

Кон кетишини тухтатиш куйидаги омилларга боглик: беморнинг ахволига, кон кетиш даражасига, кон кетиш давомийлигига.

Сезиларсиз анемияда купчилик муаллифлар эстроген сакловчи препаратларни ва кон тухтагандан кейин гестагенларни кабул килиш кераклигини таклиф килишади. Эстрогенлар гемостаз максадида катта дозада буюрилади: 0,1% эстрадиол дипропионат эритмаси 1 мл м/о хар 2-3 с.,ёки этинил экстрадиол (микрофоллин) 0.1 - 0.2 мгдан хар 2-Зс. Одатда гемостаз 24-48 с кейин содир булади. Кон кетиш тухтагандан кейин препарат дозаси камайтирилиб, 2-3 хафта давом эттирилади, ундан кейин эса, 1 хафта давомида гестаген препаратлари буюрилади. (1%ли прогестерон эритмаси 1 мл м/о хар куни ёки 1мл 12,5%ли 17 ОПК эритмаси циклнинг 21-куни).

Циклик терапия 3-4 ой мобайнида утказилади. Гемостатик максадда эстроген - гестаген препаратлар (регивидон. микрогинон, регулон) кулланилади. Бунинг учун препаратлар 1 таблеткадан хар 2 соатда, овкатдан кейин, кон кетиш тухтагунча буюрилади, лекин таблеткалар сони суткасига 6 тадан ошмаслиги керак. Кейин хap куни 1 тадан камайтириб, суткасига 1 таблеткагача етказилади ва шу тарзда 21 кунгача кабул килинади.

Гормонал гемостаз ноэффектив ёки бемор ахволи огир булса, бачадон ичиниб кириш утказилади ва кириндини гистологик текширилади.

Бир вактнинг узида антианемик даво утказилади (курсатмаларга кура кон , плазма, кон урнини босувчи суюкликлар, темир препаратлари перорал ёки в/и, витаминлар: В12, В6, С. Р), хамда утеротоник воситалар, кальций препаратлари кулланилади. Иккинчи боскичда кон кетиши рецидивини олдини олиш буйича муолажалар утказилади: эстроген-гестаген препаратлари циклнинг 16 - 25- кунлари 3-4 ой мобайнида ёки соф гестагенлар: норколут циклнинг16- 25- кунлари, 12,5% 17 ОПК эритмаси 1 млдан 3-4 ой мобайнида. Физик омиллар: эндоназал электрофорез витамин В1 билан ёки новокаинли электрофорез, бачадон буйни электростимуляцияси кулланилади. Иглорефлексотерапия, электропунктура, лазеропунктурадан яхши натижаларга эришилган.

3-машғулот : ГИНЕКОЛОГИЯДА НЕЙРО-ЭНДОКРИН СИНДРОМЛАР

(ПРЕДМЕНСТРУАЛ, ПОСТКАСТРАЦИОН, КЛИМАКТЕРИК

1.1.Таълим бериш технологиясининг модели.

Машғулот вақти -2 соат

Талабалар сони : 10

Машғулот шакли

Амалий машғулот

Амалий

Ишчи дастурнинг аннатациясини киритиш.




Ўқув машғулотнинг мақсади:





Таълим бериш усуллари

Кургазмали Тест усули

Таълим бериш шакллари

Оммавий,жамоавий

Таълим бериш воситалари

Ўқув қўлланма,дарслик, машғулот услубий мажмуаси,проектор,комьпютер

Таълим бериш шароити

Методик жиҳатдан жиҳозланган аудитория.

Мониторинг ва баҳолаш.

Оғзаки назорат:савол-жавоб.

Амалий машғулотининг технологик картаси.

Иш босқичлари ва вақти.

Таълим берувчи

Таълим олувчилар

Тайёрлов босқичи

10 дақиқа

  1. Аудитория тозалигини назорат қилади

  2. Талабаларни машғулотга тайёргарлигини текширади

  3. Давоматни назорат қилади




1. Ўқув машғулотига кириш босқичи

(10 дақиқа)

1.Мавзу бўйича ўқув мазмунини тайёрлаш.

2.Кириш маърузаси учун тақдимот силайдаларини тайёрлаш

3. Фанни ўрганишда фойдаланиладиган адабиётлар рўйхатини ишлаб чиқиш




2 – асосий босқич

5.5 соат

1. Талабаларни кичик гуруҳларга бўлиб, мавзу бўйича саволларни беради.

2. Кўргазмали плакатлардан фойдаланади

3. Слайдалар, мультимедиалардан фойдаланади

4. Даволаш ишларини олиб боради

5. Мавзулар асосида берилган маълумотларни умумлаштиради ва хулосалайди, фаол иштирокчи талабаларни рағбатлантиради ва умумий баҳолайди

Кичик гуруҳларга бўлинадилар

Томоша қиладилар

Қатнашадилар

Тинглайдилар ва саволларга жавоб берадилар

  1. якуний босқич

(10 дақиқа)

1. Якунловчи хулоса қилади

2. Мустақил иш беради

3. Уйга вазифа беради

Тинглайди

Ёзиб олади

Ёзиб олади

Мавзу саволлари :

Машғулотда фойдаланилган интерактив усул: « Иссик картошка». Тестлар.

Илова №1.Уйин « Иссик картошка».

Укитувчи, талабалар оркасини угириб туради. Бу вактида талабалар бир-бирига «иссик картошкани» утказишади, укитувчи « тухта» деганда ёки карсак чалганда, талабалардан ким коптокни ушлаб турган булса, битта саволга жавоб бериши керак:

1. Нейроэндокрин синдром тугрисида тушунча.

Нейроэндокрин гинекологик синдромлар умумий патогенезга эга - гипатоламо – гипофизар система бузилиши, аёл организмини функциясини махсус бошкаришда мухим роль уйнайди. Синдромларинг хар бири умумий патогенезга эга булгани учун, узига хос симптомларга эга булиб, махсус аникланадиган синдром билан кечади.

2. Хайз олди синдроми нима?

Хайз олди синдроми – мураккаб патологик симптомокомплекс, менструациядан олдин буладиган ва менструациянинг иккинчи фазасида нейропсихик, вегетатив – томир ва алмашинув – эндокрин бузилиши билан кечади.

3. Хайз олди синдроми нерв – психик формасида кандай хос белгилар булади?

Эмоционал лабиллик, тез жахл чикиши, йиглокилик, уйкусизлик, агрессивлик, ахамиятсизлик, депрессия холати, холсизлик, тез чарчаш, эслаш кобилиятиинг пасайиши, жинсий алока бузилиши.

4. Хайз олди синдроми шиш формасига канака белгилар хос?

Юзда, болдир сохасида, кул бармокларида шиш булади, сут безларининг таранглашишива огриги – мастодиния, тери кичиши, терлаш, сувсираш, семириш, ошкозон-ичак фаолиятининг бузилиши, бош огриги, тез жахл чикиши ва бошка белгилар.

5. Хайз олди синдроми цефалгик формасига кандай белгилар хос булади?

Вегетатив-томир ва неврологик симптомларнинг олдинга чикиши: бош огриги мигрен шаклида, кунгил айниши, кайт килиш, ич кетиши, бош айланиши, юрак тез уриши, тез жахл чикиши, хидларга сезгирликнинг ошиши.

6. Хайз олди синдроми криз формасига кандай белгилар хос булади?

Симпато-адренал кризнинг олдинга чикиши, кон босими ошиши, юрак тез уриши, юракда огрик (ЭКГда узариш кузатилмаса хам) билан характерланади. Одатда криз холати чарчашдан ва стрессдан кейин юзага келади. ХОСнинг криз формаси нейропсихик, шиш еки цефалгия формаларини даволамасликдан кейин хам булиши мумкин.

7. Менопаузадан олдинги холат нима?

Бу давр тухумдон фаолияти сусайишининг бошланишидан (45-47 ешгача), менопауза юзага келгунча, 2-10 йил (уртача 4 йил ) давом этади.

8.Менопаузадан кейинги холат нима?

Менопаузадан утган 2 йилдан кейин бошланади ва тахминан 65-69 ёшда тугайди.

Илова № 2. «Арилар уяси» уйини.

Хамма талабалар куръа ташлаш билан 3 гурухга булинади. Хар бир гурух вакили конверт тортиб олади. Ичида куйидаги саволлар солинган булади: хайз олди синдроми, климактерик синдромни даволаш, кастрациядан кейинги синдромни даволаш. Урганиб чикишга 15 дакика вакт берилади. Кейин 15 дакика мухокама килинади.

Илова № 3. Тестлар.

  1. Менопаузанинг кайси бир симптоми УБГТга таъсир килмайди.

  1. кин мушаклари тонуси сусайиши

  2. Депрессия

  3. Атрофик вагинит

  4. Уйкусизлик

  5. Диспареуния.

  1. Остеопорозни даволашда кулланилмайди:

  1. эстроген

  2. прогестин

  3. жисмоний машк

  4. кальций

  5. витамин Д.

  1. Перименопаузанинг физиологик тавсифига нима кирмайди

  1. тухумдондаги фолликулалар камайиши

  2. хайз цикли давомийлиги кмайиши

  3. эстроген концентрацияси камайиши

  4. ФСГ секрецияси камайиши

  5. ФСГга фолликула сезгирлиги камайиши.

  1. Менопаузада хаёт учун асосий хавф

  1. Юрак-кон томир касалликлари

  2. чанок туби мушаклари бушашиши

  3. эндометрий раки

  4. депрессия

  5. остеопороз

  1. Постменопаузада эстрогенлар билан УБГТга карши курсатма, нотугрисини топинг:

  1. гипертензия

  2. жигар уткир касалликлари

  3. оилавий гиперлипидемия

  4. менопаузадан олдин сут бези раки буйича мастэктомия

  5. диабет

  6. Перименопауза кайси ёшда учрайди:

  1. 45-55

  2. 30-35

  3. 35-45

  4. 25-30

  1. Перименопаузада кандай воситалар УБГТ учун кулланилади:

  1. фемостон

  2. регивидон

  3. эксклютон

  4. Диане 35

  5. логест

  1. УБГТ неча ёшдан бошлаб кулланилади:

  1. 45-55

  2. 25-30

  3. 55-60

  4. 60-65

  5. 30-35

  1. УБГТга Карши курсатма:

  1. онкологик касалликлар

  2. меъда-ичак касалликлари

  3. нафас йуллари касалликлари

  4. асаб касалликлари

  5. аутоиммун касалликлар

  1. Климактерий кандай даврларга булинади (нотугри жавобни курсатинг)

  1. променопауза

  2. пременопауза

  3. менопауза

  4. постменопауза.

Масала.

  1. 45 ёшли аёл иссиклик куйилиши ва кечаси терлашга шикоят килади, 2 йил олдин бачадон ортиклари билан ампутация килинган. Шунингдек мигренсимон бош огригига хам шикоят килади. Оилавий анамнезида – онаси томондан холасида сут бези раки булган.

Ташхис: Посткастрацион синдром.

Даволаш усули- медоксипрогестерон ацетат тайинлаш. Аёлда жаррохликдан кейин вегето-кон-томир дистонияси булганлиги сабабли УБГТ шарт. Аммо эстроген билан УБГТга карши курсатмалар бор: бош огриги ва анамнезида сут бези раки. Эстроген мумкин булмаганлиги сабабли медоксипрогестерон ацетат тайинланади.

  1. 54 ёшли аёл кин куруклиги ва диспареунияга шикоят килади. 3 йилдан бери менопаузада. 3 ой олдин эндометрий атрофияси аникланган.

Ташхис: Климактерик синдром.

Даволаш усули- эстрогенли малхамлар куллаш.

4-машғулот : ТРОФОБЛАСТИК КАСАЛЛИКЛАР (ЕЛБУГОЗ, ХОРИОНЭПИТЕЛИОМА).

1.1.Таълим бериш технологиясининг модели.

Машғулот вақти -2 соат

Талабалар сони : 10

Машғулот шакли

Амалий машғулот

Амалий

Ишчи дастурнинг аннатациясини киритиш.




Ўқув машғулотнинг мақсади:





Таълим бериш усуллари

Кургазмали Тест усули

Таълим бериш шакллари

Оммавий,жамоавий

Таълим бериш воситалари

Ўқув қўлланма,дарслик, машғулот услубий мажмуаси,проектор,комьпютер

Таълим бериш шароити

Методик жиҳатдан жиҳозланган аудитория.

Мониторинг ва баҳолаш.

Оғзаки назорат:савол-жавоб.

Амалий машғулотининг технологик картаси.

Иш босқичлари ва вақти.

Таълим берувчи

Таълим олувчилар

Тайёрлов босқичи

10 дақиқа

  1. Аудитория тозалигини назорат қилади

  2. Талабаларни машғулотга тайёргарлигини текширади

  3. Давоматни назорат қилади




1. Ўқув машғулотига кириш босқичи

(10 дақиқа)

1.Мавзу бўйича ўқув мазмунини тайёрлаш.

2.Кириш маърузаси учун тақдимот силайдаларини тайёрлаш

3. Фанни ўрганишда фойдаланиладиган адабиётлар рўйхатини ишлаб чиқиш




2 – асосий босқич

5.5 соат

1. Талабаларни кичик гуруҳларга бўлиб, мавзу бўйича саволларни беради.

2. Кўргазмали плакатлардан фойдаланади

3. Слайдалар, мультимедиалардан фойдаланади

4. Даволаш ишларини олиб боради

5. Мавзулар асосида берилган маълумотларни умумлаштиради ва хулосалайди, фаол иштирокчи талабаларни рағбатлантиради ва умумий баҳолайди

Кичик гуруҳларга бўлинадилар

Томоша қиладилар

Қатнашадилар

Тинглайдилар ва саволларга жавоб берадилар

  1. якуний босқич

(10 дақиқа)

1. Якунловчи хулоса қилади

2. Мустақил иш беради

3. Уйга вазифа беради

Тинглайди

Ёзиб олади

Ёзиб олади
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25

Схожі:

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро тиббиёт институти 6-7 -курс акушерлик ва гинекология кафедраси iconАбу Али ибн Сино номидаги Бухоро тиббиёт институти 6-7 -курс акушерлик ва гинекология кафедраси
Бухти 6-7 курс акушерлик ва гинекология кафедраси катта ассистенти Хамдамова М. Т
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро тиббиёт институти 6-7 -курс акушерлик ва гинекология кафедраси iconСведения об авторе
Его полное имя – Мухибб ад-дин ибн Абу-ль-Фатх ибн ‘Абд аль-Кадир ибн Салих Ибн ‘Абд ар-Рахим ибн Мухаммад аль-Хатиб
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро тиббиёт институти 6-7 -курс акушерлик ва гинекология кафедраси iconЛечение по Сунне: сабур (الصبر, алоэ) Передают, что Нубайх ибн Вахб сказал
Вахб сказал: Мы выехали [из Медины для совершения хаджжа] вместе с Абаном ибн ‘Усманом. Когда мы достигли Маляля, ‘Умар ибн ‘Убайдуллах...
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро тиббиёт институти 6-7 -курс акушерлик ва гинекология кафедраси iconАбу рейхан аль-біруні (973—1048 pp.)
Видатний арабський учений Абу Рейхан аль-Біруні народився 4 вересня 973 р в стародавній столиці Хорезму м. Кяті (нині місто Біруні...
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро тиббиёт институти 6-7 -курс акушерлик ва гинекология кафедраси iconАбу рейхан аль-біруні (973-1048 pp.)
Видатний арабський учений Абу Рейхан аль-Біруні народився 4 вересня 973 р в стародавній столиці Хорезму м. Кяті (нині місто Біруні...
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро тиббиёт институти 6-7 -курс акушерлик ва гинекология кафедраси icon1. Дружина Али має бути чесною і цнотливо
Дружина Али повинна усвідомити приналежність до лицарського стану, знати закони життя воїна і жити за ними
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро тиббиёт институти 6-7 -курс акушерлик ва гинекология кафедраси iconИгорь Владимирович Базиленко
Сунну непререкаемым авторитетом – у них есть свой сборник Хадисов – Акбар. Коран Суннитов – 114, у Шиитов – 115 (последняя глава...
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро тиббиёт институти 6-7 -курс акушерлик ва гинекология кафедраси iconІнтелектуальна спадщина видатного арабського мислителя абу насра аль-фарабі
Рец на: Анель Азимхан. Философское приношение Абу Насра аль-Фараби. (Приложение. Аль-Фараби. Трактат о взглядах жителей совершенного...
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро тиббиёт институти 6-7 -курс акушерлик ва гинекология кафедраси iconТугатиладиган ёхуд туман марказий кґп тармоіли касалхоналарининг бґлимларига айлантириладиган кам іувватли тиббиёт муассасалари

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро тиббиёт институти 6-7 -курс акушерлик ва гинекология кафедраси iconЫзбекистон Республикаси Олий ва Ырта махсус таълим Вазирлиги Мирзо Улу\бек номидаги Ызбекистон Миллий Университети

Додайте кнопку на своєму сайті:
ua.convdocs.org


База даних захищена авторським правом ©ua.convdocs.org 2014
звернутися до адміністрації
ua.convdocs.org
Реферати
Автореферати
Методички
Документи
Випадковий документ

опубликовать
Головна сторінка